Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди

Alisher Ostonov
30 ноя 2025
Александр Исак "Ливерпуль" сафида АПЛдаги илк голини урди.

26 ёшли ҳужумчи 13-тур доирасидаги "Вест Хэм"га қарши баҳсда рақиб дарвозасини ишғол этиб, чемпионатдаги илк голини урди.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда "Ливерпул" Исакни "Ньюкасл"дан сотиб олган эди. Битим суммаси 145 млн еврони ташкил этган.

Форвард жорий мавсум клуб сафида 11 та ўйинда майдонга тушди ва шу пайтгача фақат битта гол урганди (Англия Лига кубогида).


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia