Саидазамат Мирсаидов: "Пахтакор"га қарши кечадиган мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз"
27 ноя 2025 11:25
Янгиликлар
Саидазамат Мирсаидов: "Пахтакор"га қарши кечадиган мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз"
"Жамоамиз жорий мавсумнинг охирги баҳсини "Пахтакор"га қарши ўтказади. Мазкур клублар принципиал рақиб бўлгани боис турнир жадвалида қайси ўринда бўлишидан қатъи назар ўйинлар доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган ҳамда бу сафарги баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта.
Бундан ташқари, тошкентликларда кумуш медални қўлга киритиш имконияти сақланиб қолгани учун ҳам бўлажак учрашувнинг томошабоп кечиши эҳтимоли юқори.
Биз ҳам мазкур ўйинда майдонга ўзгача руҳ ва иштиёқда тушиб, ғалаба қозониб, мухлисларга қувонч улашиш, жорий мавсумнинг сўнгги баҳсини ижобий тарзда якунлашга ҳаракат қиламиз ҳамда буни амалга ошириш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.
Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.
Фурсатдан фойдаланиб, жорий мавсумда жамоамизга барча шароитларни яратиб берган Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Шокиржанович Абдураззоқов ва "Навбаҳор" клуби раҳбариятига футболчилар номидан миннатдорлигимни билдираман", – деди Мирсаидов.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор" – "Пахтакор" беллашуви 29 ноябрь куни 15:00 да бошланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар