

Ўйиннинг 38-дақиқасида “Челси” ярим ҳимоячиси Мойсес Кайседо қизил карточка олиб, майдонни тарк этди. Аммо, шунга қарамай, “аристократлар” 48-дақиқасида Трево Чалобанинг голи билан ҳисобни очишди. “Арсенал” бунга 59-дақиқада Микель Меринонинг аниқ зарбаси билан жавоб қайтарди. Шундан сўнг дарвозаларга бошқа тўп киритилмади.





