UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Алижоновнинг трансфери нима учун барбод бўлди?  3 07:45Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  32 02:17Африка Миллатлар Кубоги. Осимхендан дубль, Лукмандан "гол+пас": Нигерия Мозамбикни тор-мор этди  2 01:13"Андижон" Абдуманнопов билан шартномани узайтирди  2 01:06"Челси" янги устози номи маълум. У шанба куни жамоани майдонга бошлаб тушади  4 00:14Африка Миллатлар Кубоги. Салоҳ гол урди, Миср эса қўшимча таймларда Бенин тўсиғидан ўтди  0 23:42"Барселона" "Ал Ҳилол"дан Канселуни сотиб олишга яқин  1 23:19Эндрик "Реал"даги ўйин амалиёти йўқлиги ҳақида: "Бу ҳаётимдаги энг яхши олти ой бўлди, уй қуришга улгурдим"  2 22:55Сульшер МЮга вақтинчалик мураббий сифатида қайтишга тайёр  12 22:12"Барселона" Канселу бўйича "Ал Ҳилол"га таклиф юборди  0 22:01МЮ Аморимга истеъфо учун 10,05 млн фунт тўлаб бериши керак  3 21:18РАСМАН: Беҳруз Асқаров — ОКМК футболчиси!  2 20:52"Интер" Канселу трансфери бўйича "Ал Ҳилол" билан келишувга эришди, аммо...  2 20:24"Ман Сити" Гвардиол ва Диашнинг жароҳати сабаб қишки трансфер ойнасида ҳимоячи сотиб олмоқчи  17 19:50"Бавария"нинг порлаб келаётган юлдузи "Реал"да ўйнашни орзу қилади  3

Александр Хомяков: "Бундай ўйинларда битта гол кўп нарсани ҳал қилади" Янгиликлар

Александр Хомяков: "Бундай ўйинларда битта гол кўп нарсани ҳал қилади"

"Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков мавсумнинг охирги туридан ўрин олган "Сурхон" билан ўйиндан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.

"Ўйинда устунлик кўпроқ рақиб томонида бўлди. Кўриниб турдики, ҳиссиёт томонлама яхши тайёрланишган. Жамоамиз ёмон ўйнади дейишим мумкин. Режа бўйича берилган кўрсатмаларни нотўғри бажаришди, тўп билан секин ҳаракат қилишди. Бундай ўйинларда битта гол барча нарсани ҳал қилади. Голдан сўнг олдинга ўтдик, рақиб қарши ҳужумга таянди. Вазиятлар яратишга ҳаракат қилдик. Иккинчи бўлимда эса натижага ҳаракат қилишди. Курашларга бой ўйин кўрдик. Рақибни ғалаба билан табриклаш керак. Улар плей-офф зонасидан чиқиб олишди",- дейди Александр Хомяков. 

- Бугун кўплаб ёшларга имкон бердингиз. Бу кейинги ўйинлар учун эдими ёки футболчиларнинг камлигиданми?

- Футболчилар етишмовчилиги бор эди. Фране Чиряк ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтди. Жароҳатланган футболчилар кўп. Ёшларга имкон бердик. Бунинг қўрқинчилик томони йўқ. 

- Жамоа бугун қўл остингиздаги энг ёмон ўйинини ўтказдими?

- Ўйинни фаол бошладик. Гол ўйинимизни бузиб юборди. Зерикарли ўйин демаган бўлардим. Рақиб қандай ҳимояланганини кўрдингиз. Вазиятларимиз бўлмади эмас. Кам ҳужум қилмадик. Тўпни зарба позициячига олиб чиқишга ҳаракат қилдик. 

- Жамоада мотивация йўқлиги кўринди?

- Биз ўз майдонимизда ўйнадик. Мухлисларни хурсанд қилмоқчи эдик. Турнир жадвали жиҳатдан аҳамиятга эга эмасди. Лекин футболчилар борларини беришлари талаб этиларди. Фақат маҳорат етишмади.



Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
30 ноя 19:33:03
Azim Ismailov
Бухоро шу килганига пролигага чика кетади хали
+1   
30 ноя 18:59:33
Saidjahon
Бухоролик мухлислар шу мураббийни саклаб колиб жа зур шароит булмаса хам уртача шароит килиб берилса хам жамоа кучаяди
   
30 ноя 21:02:35
Otabek Sidikov
Тож фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Бухоронинг ўрни маълум эди. Шунинг учун бор кучи билан ўйнамади. Асосий ўйинчиларга дам берилди. Кейинги ўйин Машъал билан сафарда. Ўша ўйин муҳимроқ. Омад!!!
Тугри бугунги галабани Бухоро учун фойдаси йук эди .Шунинг учун Машал Билан уйинга асосий уйинчилар асралди.Бухорога келгуси уйинларга омад
   
30 ноя 20:52:34
Baxrom Ramazanov
БУХОРО ЖАМОАМИЗГА ОМАД, ЛИГАДА К,ОЛИШ УЙИНИ КУБОК УЙИНИДЕК, ХАРАКАТ К,ИЛСА ЭПЛАСА БУЛАДИ. ЖАМОАЛАРГА ОМАД, ЗУРИ К,ОЛСИН ЛИГАДА.
   
30 ноя 20:01:29
Аббосхужа
Бухорода бугун умуман ўйин қовушмади. Тўп билан муомала қила олишмади. Аксинча Сурхон активроқ ўйнади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ўтиш ўйини Бухоронинг тақдирида бор экан. Омад кейинги ўйинларда. Александр Хомяков келгуси йилда ҳам жамоани яхши тайёрласа Бухоро совринли ўринларда бўлади насиб этса.
   
30 ноя 19:15:45
Тож
Бухоронинг ўрни маълум эди. Шунинг учун бор кучи билан ўйнамади. Асосий ўйинчиларга дам берилди. Кейинги ўйин Машъал билан сафарда. Ўша ўйин муҳимроқ. Омад!!!
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика