

"Ўйинга келадиган бўлсак, ғалаба зарур эди. Бунинг уддасидан чиқдик. Кейинги мавсумга қаттиқ тайёргарлик кўрамиз. Бундай вазиятга бошқа тушмасликка ҳаракат қиламиз",- дейди Элёр Раҳматуллаев.
- Жамоа учун мавсум барқарор ўтмади. 2 та мураббий алмашди. Охирида плей-оффга тушиб қолиши ҳам мумкин эди...
- Мавсум биз учун оғир келди. Александр Хомяков, Максим Шацкихларни ҳам меҳнати бор. Лекин улар ёмон натижа қилмади. Биз шу ҳолатга келишимизга ўзимиз сабабчи бўлдик.
- "Андижон" 3 хафтадан сўнг ОЧЛ-2 учрашувида ўйнайди. Бу вақт ичида жамоа йиғин ўтказадими?
- Ҳозир йигитларга 3-4 кун дам берамиз. Кейин ўзимизнинг қароргоҳимизда йиғин олиб борамиз.
- Қийин ғалаба бўлди. Иккинчи бўлимда Усмонали Исмоналиев гол урди. Бу ғалабанинг асосий негизи нимада деб ўйлайсиз?
- Асосий негизи йигитлар бирдамликда бирга ҳаракат қилишди. Бизга охирги кунларда қийин вазиятдан чиқишимизга Самвел Бабаян ёрдам берди. Уларга ҳам катта раҳмат. Шу пайтгача бошқарган мураббийларга ҳам миннатдорчилигимни билдираман.



