UZ

Сўнгги янгиликлар

00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  0 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  4 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  1 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  2 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  1 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  95 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  42 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  6

Суперлига-2025. Игорь Сергеев — тўпурар Янгиликлар

Суперлига-2025. Игорь Сергеев — тўпурар

Бугун Суперлигада мавсум якунига етди.

Мавсум давомида 29 та ўйинда майдонга тушиб рақиб дарвозасига 20 та гол урган Игорь Сергеев чемпионат тўпурари бўлди. "Пахтакор" ҳужумчиси 10 йил олдин ҳам Ўзбекистонда тўпурар бўлган эди. 2015 йилги мавсум у 30 та ўйинда 24 та тўп киритганди.

Сергеев Ўзбекистонда тўпурар бўлиш бўйича Бахтиёр Ҳамидуллаев, Умид Исоқов, Шуҳрат Мирхолдиршоев ва Олег Шацкихга етиб олди. Бу собиқ футболчилар ҳам икки мартадан тўпурар бўлишган. Жаъфар Ирисметов ҳисобида 3 та, Драган Черан ҳисобида 6 та тўпурарилик бор.

Кетма-кет 8-йил "Пахтакор" футболчиси чемпионат тўпурарига айланди. 2018 йил Тиаго Безерра, 2019-2024 йилларда Драган Черан (6 марта) тўпурар бўлишган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

+6   
30 ноя 18:58:26
Андижан
Умид киламизки термада хам голлар уриб жахон чемпионатида ту́пурар бу́ласан
+5   
30 ноя 18:47:39
Azizxon Sodiqxojayev
Бу анъана давом этиши ва Черанни рекордини янгилаш учун Сергеев яна 5 йил пахтакорда қолиб, хар йили тўпурар бўлишини насиб қилсин!
+3   
30 ноя 19:22:48
Farhod Uktamovich
Йугеее билмаган эканмиз, ( хазил ) Игорга ЖЧ пайтида оптимал формада булишини Элдор билан тендем хосил килиб голлар уриб барчани Хурсанд килишлари тилаб коламан , МОЛОДЕЦ ИГОРЬ ТАК ДЕРЖАТЬ, БОЛЕЛЩИКИ ТЕБЕ НАДЕЮТЬСЯ и ВЕРЯТ.
+3   
30 ноя 19:13:17
Бахтиёр Ашуров
Яшавор Игоржон!
+2   
30 ноя 19:17:54
Б Х
Игорь мужиииииикк!!!
   
01 дек 19:00:14
TOMJIQ_OLOT
Майдонда фикрлаш савияси ва тезлиги паст ҳужумчи...
-1   
01 дек 12:39:07
Valijon Masharipov
омад
-1   
30 ноя 23:09:35
Туйгун
Бизни чемпионатда охирги 10 йилликда факат шунакалар тупурар буляпди бу дегани чемпионатимиз савияси жудаям паст.
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика