

Сайтимиз бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаевнинг маълумотига кўра, Самвел Бабаян "Андижон" бош мураббийига айланди. У бугун футболчилар олдида таништирилди.
Қайд этилишича, Самвел Бабаян олдига жамоани Суперлигада чемпион қилиш вазифаси қўйилади. Таркибга қандай футболчилар таклиф этилиши янги мавсум сметасига боғлиқ бўлади.
Маълумот учун - "Андижон" Суперлиганинг сўнгги турида "Бунёдкор" меҳмони бўлади. Учрашув 30 ноябрь куни 15:00да старт олади.



