

Бу ҳақда Championat.asia бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев хабар берди.
"Самвел Бабаян – "Навбаҳор" бош мураббийи", – дейилади хабарда.
Наманган клуби Бабаянга бегона эмас. У 1996 йилдан 1997 йилгача, 2021 йилдан 2024 йилгача бу жамоада ишлаган эди.
Аввалроқ сайтимиз орқали унинг "Андижон"да ишлаши ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги ҳақида хабар берган эдик.



