UZ

Сўнгги янгиликлар

23:13As ўқувчиларининг 72% Винисиуснинг "Реал" билан шартнома узайтиришига қарши  0 22:45"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...  1 22:15Луиджи Ди Бияджо: "Мусобақага қийин ҳолатда тайёргарлик кўрмоқдамиз"  0 21:47"Барселона" 2025 йилда "Камп Ноу"да ўйнай олмаслиги мумкин  2 21:36Дмитрий Плетнёв - "Динамо" футболчиси  4 20:45Назорат учрашуви. "Қизилқум" Про лига жамоасига йирик ҳисобда мағлуб бўлди  0 20:18"Манчестер Сити" "Ньюкасл"нинг 22 ёшли ҳимоячиси учун 65 миллион фунт таклиф қилишга тайёр  5 20:00"Арсенал" ҳимоячиси Саудия Арабистони клублари қизиқишини инкор этди  1 19:38"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи  0 19:16"Сурхон" тажрибали дарвозабонини "Хоразм"га ижарага берди  5 18:55Оливер Кан телевидениега қайтмоқда  3 18:28Гвардиола дарвозага янги посбон изламоқда. Португалия терма жамоаси аъзоси – номзодлардан бири  0 18:00"Барселона" Рэшфордни ўз таркибига қўшиб, таваккал қилди. Маркус бу трансфер амалга ошиши учун 10 миллиондан воз кечди  3 17:46"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ  21 17:36ПСЖ "Реал" ярим ҳимоячисини харид қилмоқчи  3

Хулен Лопетеги: "Рамос - ҳақиқий сардор" Янгиликлар

Хулен Лопетеги: "Рамос - ҳақиқий сардор"

"Реал" бош мураббийи сифатида катта эҳтимол билан сўнгги дамларини ўтказаётган Лопетеги "Эл-Классико" олдидан Серхио Рамосни мақтади.


"У бизнинг сардор ва буни ўйин вақтида ажойиб тарзда уддалайди. Рамос бизнинг таркибда эканлиги яхши. Буюк жамоа сардорлари бор, Серхио - улардан бири", - дея Хулен Лопетеги шогирдига ишонч билдирди.


Шунингдек, Лопетеги "Камп Ноу" стадионидан уч очко билан ортга қайтишни режалаштираётгани ҳақида айтиб ўтди.


 "Имкониятлардан максимал даражада фойдаланишимиз керак. Бундай ўйинларда майдоннинг барча зоналарида тўп билан кўпроқ муомалада бўлиш талаб этилади. Бу ҳимоячиларга ҳам, ҳужум чизиғи вакилларига ҳам тегишли. Истеъфо? Ҳозир менинг бор эътиборим "Барселона" билан бўладиган учрашувга қаратилган. Муҳлисларнинг нима дейишаётганини билмайман. Чунки, уларнинг фикри ғалаба қозонишимиз учун ёрдам бермайди", - деди испаниялик мутахассис.


Яна бир бор эслатиб ўтамиз, Пике - Рамос тўқнашуви бугун, 28 октябрь Тошкент вақти билан 20:15да старт олади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика