UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03АПЛ. Бруну Фернандешнинг дубли ва МЮдан йирик ғалаба!  1 02:53"Торино" – "Милан". Пулишичнинг бенефиси ва "россонери"дан супер камбэк!  0 02:35"Реал"да Алонсо сўнгги ҳафталарда футболчиларга нисбатан "жуда юмшоқ" муносабатда бўлди деб ҳисоблашмоқда  0 02:00Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Одатда мен босиқ ва хушмуомаламан, аммо бу кучсиз эканлигимни англатмайди"  1 01:28Алиссон Салоҳ ҳақида: "Мо – "Ливерпуль" афсонаси ва ажойиб йигит. Биз жамоа билан ушбу қийин вазиятни енгишга ҳаракат қиляпмиз"  1 00:54МЮ Англия кубоги 3-босқичида "Брайтон"га қарши ўйнайди, "Тоттенхэм" – "Астон Вилла", "Челси" – "Чарльтон", "Арсенал" – "Портсмут", "Ливерпуль" эса "Барнсли" билан тўқнаш келади  0 00:30Слот Салоҳнинг сўзлари ҳақида: "Бу мен учун кутилмаган ҳолат бўлди"  6 00:13АПЛ. "Вулверхэмптон" – "Манчестер Юнайтед". Асосий таркиблар маълум!  8 23:37"Ливерпуль" Салоҳнинг "Интер" билан ўйин таркибидан четлатилишини жазо деб баҳоламаяпти, бошқа интизомий чоралар ҳам кўрилмайди  3 23:00"Ливерпуль" Салоҳ билан боғлиқ вазиятни ўнглаш мумкин деб ҳисобламоқда  4 22:37ЖЧ-2026 ўйинларида об-ҳаводан қатъи назар, ҳар бир таймда уч дақиқалик сув ичиш учун танаффуслар бўлади  3 22:13Флик "Реал" ва "Сельта" ўйинини томоша қилмади: "Мен ухлаётгандим. "Барса" бор эътиборини ўзига қаратган ва "Мадрид" ҳақида гапиришни истамайди"  3 21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  6 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  1 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  2

"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ Янгиликлар

"Навбаҳор" 7 кун ичида ФИФА тақиқидан қутулиши, собиқ футболчилари олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим — ПФЛ

Ёзги трансфер ойнаси ёпилишига 9 кун вақт қолди.

Лига "Навбаҳор" клубининг янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиши юзасидан ўз хавотирини билдиради

"30 июль санаси тугаши билан Лига мусобақаларида иштирок этаётган клублар учун футболчиларни рўйхатдан ўтказиш тизими ёпилади. 

Айни вақтда барча клублар Лига билан ўзаро шартномаларни мувофиқлаштириш устида иш олиб бормоқда. "Навбаҳор" клуби эса нафақат мазкур масала юзасидан кечикмоқда. Балки икки катта муаммо қаршисида турибди. 

Биринчидан, "Навбаҳор" янги футболчини рўйхатдан ўтказиш ҳуқуқига эга эмас. Боиси, ФИФА Гиорги Никабадзе даъвосини қаноатлантирган бўлиб, клуб ўз собиқ футболчиси олдидаги қарздорлигини бартараф қилмагунга қадар, "Навбаҳор" учун трансфер тақиқини жорий қилган. 

Иккинчидан, "Навбаҳор" шу йилги қишки трансфер ойнаси давомида собиқ футболчилари Жамшид Искандеров, Фарруҳ Сайфиев, Жамшид Болтабоев олдидаги қарзларини тўлаб бериши лозим эди. Бироқ кейинчалик Ўзбекистон футболчилари уюшмаси ва даъвогар футболчилар "Навбаҳор" билан келишиб, қарздорлик босқичма-босқич бартараф қилинишини назарда тутувчи ҳужжатни имзолади. ЎФУнинг 19 июль куни Лига ҳамда ЎФА тегишли қўмитасига ёзган хатида "Навбаҳор" келишувларга амал қилмагани кўрсатиб ўтилган. Бу каби ҳолат қайта-қайта такрорланаётганидан келиб чиқиб, Уюшма эндиликда фақатгина тақиқ билан чекланиб қолмай, ФИФА низомлари асосида "Навбаҳор" клубидан 6 очко олиб ташлаш даъвосини илгари сурган. 

Лигага маълум бўлишича, "Навбаҳор" ёзги трансфер ойнаси давомида бир қатор янги футболчиларни ўз сафига қўшиб олган. Бироқ уларни рўйхатдан ўтказиш масаласи ҳозирча очиқ турибди. Олдиндаги 9 кун давомида клуб аввалига ФИФА қўйган тақиқни олиб ташлаши, кейинчалик ЎФУ билан келишув шартларини бажариши, шунингдек, Лига олдидаги мажбуриятларига эътибор қаратиши лозим. 

Маълумот учун, 26-27 июль саналари иш кунлари ҳисобланмайди. Шундан келиб чиқилса, "Навбаҳор" 7 иш куни ичида вазиятдан чиқиб кетиши талаб этилади. 

"Навбаҳор" қайд этаётган натижалар, жорий мавсум клуб намойиш этаётган ўйинлар ва клуб олиб бораётган сиёсат йилдан-йилга яхшиланиб бораётганлигини қайд этган ҳолда, юқоридаги кўрсатилган масалалар бир неча кун давомида ижобий ҳал этилишига умид билдирамиз", – дейилади ПФЛ хабарида. 

Аввалроқ "Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилгани ва клуб янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмаслиги ҳақида хабар берган эдик. 

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика