

Бу ҳақда Sky Sport Germany журналисти Флориан Плеттенберг X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида хабар бермоқда.
Манба маълумотларига кўра, ўшандаёқ Хёнесга Мусиаланинг соғлиғи ҳолати ҳақида маълумот берилган. Музокаралар ижобий ва ишончли муҳитда ўтган. Шу билан бирга, ўйинчининг ўйинларида узоқ давом этадиган пасайиш юз берган тақдирда шартномасига тузатиш киритиш бўйича ҳеч қандай келишувларга, шунингдек, бошқа ёзма ёки оғзаки ваъдаларга эришилмаган.
Бундан ташқари, Мусиала "Кёльн"га қарши учрашувда майдонга қайтганидан сўнг навбатдаги қадамни ташлади: ўтган душанба кунги жамоавий машғулот охирини ўтказиб юборган футболчи сешанба куниёқ машғулотларга қайтди, чоршанба куни эса "Лилль"га қарши сафар ўйини учун "Бавария" қайдномасидан жой олади. Якшанба куни Мюнхен клуби вакиллари ва футболчи томони яна ўзаро алоқага чиққан. "Бавария" ярим ҳимоячиси Йозуа Киммих якшанба куни фан-клубга ташрифи чоғида Мусиала атрофидаги вазиятга изоҳ беришдан бош тортиб, чоршанба куни баёнот берилишини эълон қилди.



