

33 ёшли англиялик футболчи Германия чемпионати 10-туридан ўрин олган "Кёльн"га қарши ўйин (1:1) бошида шикастланди ва 20-дақиқада майдонни тарк этди.
Мюнхенликлар спорт бўлими раҳбари Макс Эберль Кейнда синдесмоз пайи узилиши аниқланганини маълум қилди. Мутахассислар маълумотларига кўра, Кейн 3 ойгача сафдан чиққан.
Жорий мавсумда Кейн "Бавария" сафида барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, 10 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.



