"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди
15 июл 20:35
Янгиликлар
"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди
Клубда ФИФА тақиқи бор.
Наманганнинг "Навбаҳор" клубига ФИФА тақиқи қўйилган. 27 май куни ФИФА клубга нисбатан санкция қўллаган. "Навбаҳор" вазиятни ўнгламайдиган бўлса, иккинчи давра оралиғида янги футболиларни рўйхатдан ўтказа олмайди. Бу ҳақда Championat.asia сайти бош муҳаррири Нарзулла Сайдуллаев ўз телеграм каналида хабар берди.
"Навбаҳор" мухлислари жуда кўп сўрашмоқда. Клуб ёзда кимларни олмоқчи деб.
Мендаги маълумотга кўра, "Навбаҳор"да ФИФАдан трансфер тақиқи бор. Бу тақиқ 27 май куни қўйилган ва 3 та трансфер ойнасига амал қилади.
ФИФА кимнинг аризасига кўра бу тақиқни қўйгани менга маълум эмас", - деб ёзади Нарзулла Сайдуллаев ўз каналида.
Маълумот учун, Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси 30 июль куни ёпилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар