

"Шахсан мен ҳеч нарса эшитмадим, ҳеч қандай таклиф олганим йўқ. Кўпчилик интернетда гапиришни яхши кўради. Менинг эътиборим "Арсенал"га қаратилган. Шунинг учун ҳам шартнома имзоладим. Мен клубда 5 йилдан бери ишлаяпман ва у қанчалик ўсганини кўрдим", – деди 27 ёшли бразилиялик.
Футболчи 2025 йилнинг июнида "Арсенал" билан шартномасини 2029 йилнинг 30 июнига қадар узайтирди.
Магальяэс 2024/25 йилги мавсум Лондон клубида 42 ўйинда 5 та гол урди ва 3 та голли пас узатди.
Transfermarkt ўйинчининг трансфер қийматини 75 миллион еврога баҳоламоқда.



