

Sky Sports нашрининг хабар беришича, "канонирлар" "РБ Лейпциг"дан Антонио Нуса ва "Брентфорд"дан Кевин Шаде каби футболчиларга қизиқиш билдирмоқда.
Манба маълумотларига кўра, лондонликлар ҳужум чизиғини ёздаёқ кучайтирмоқчи бўлишган, бироқ Морган Роджерс, Винисиус Жуниор, Брэдли Баркола ва Хулиан Альварес трансфери бўйича келишувга эриша олишмаган. Хабар қилинишича, "канонирлар" "Атлетико"нинг аргентиналик форвардини қўлга киритиш ғоясидан воз кечишади, чунки у Испанияни тарк этишни истамаяпти.
Нашр маълумотларига кўра, "Арсенал" биринчи навбатда чап қанот учун ўйинчи қидирмоқда, бироқ ҳужумнинг бутун чизиғи бўйлаб ҳаракат қила оладиган футболчини таклиф этишга ҳам ҳамон қизиқиш билдирмоқда.



