Оливер Кан телевидениега қайтмоқда

Sherzod Nurmatov
21 июл 2025
"Бавария" собиқ дарвозабони Оливер Кан яна телевидениеда ишлайди.

Янги мавсумдан бошлаб у "Sky Sports News" телеканалининг "Triple – the Hagedorn Football Talk" дастурининг доимий меҳмони бўлади.

УEФА Чемпионлар Лигасининг барча ҳафталарида ҳар пайшанба куни эфирга узатиладиган дастурда у Роман Вайденфёллер, мезбон Риккардо Базиле ва яна бир юқори мартабали меҳмон билан бирга жорий футбол воқеаларини муҳокама қилади.

56 ёшли мутахассис футболчилик фаолиятини якунлаганидан сўнг кўп йиллар давомида ТВ эксперти, кейин эса "Бавария" бош директори бўлиб ишлади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: sport.sky.de