

"Артём Потапов ижара асосида "Хоразм" жамоасига ўтди.
Жамоамизнинг россиялик дарвозабони Артём Потапов мавсум охиригача "Хоразм" жамоаси сафида тўп тепади. Бу ўтиш ижара шартномаси доирасида амалга оширилди", – дейилади хабарда.
31 ёшли россиялик посбон ушбу мавсум 10 учрашувда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 9 та тўп олиб чиқди ва 3 ўйинда дарвозани "қуруқ" сақлади.



