

Суперлига
22-тур
"Навбаҳор" – "Динамо" 3:2
Наманган. “Марказий” стадиони. 18:00
Бош ҳакам: Достон Раҳмонов
Ёрдамчи ҳакамлар: Шоҳнур Йўлдошев. Сардор Умирзоқов
Тўртинчи ҳакам: Асадбек Қосимжонов
VAR: Ильгиз Танташев
AVAR: Андрей Цапенко
Назоратчи: Виктор Серазитдинов
Камиссар: Шоҳруҳ Саид
Голлар: 0:1 – 7, Азиз Амонов; 1:1 – 21, Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Жасурбек Жалолиддинов); 1:2 – 25, Жалолиддин Жумабоев; 2:2 – 39, Гиорги Жгереная; 3:2 – 41, Шоҳруҳ Абдураҳмонов (Руслан Жиянов)
“Навбаҳор”: 1.Ўткир Юсупов, 4.Ислом Маматказин, 6.Шоҳруҳ Абдураҳмонов, 7.Руслан Жиянов (97.Алекс Фернандес, 69), 8.Диёр Холматов, 13.Бенжамин Тейди (21.Асадбек Раҳимжонов, 69), 22.Умар Адҳамзода (5.Дилшоджон Комилов, 90+3), 23.Ваня Илич (11.Ҳусайн Норчаев, 69), 30.Жасурбек Жалолиддинов (2.Саидазамат Мирсаидов, 90+5), 34.Гиорги Жгереная, 55.Муҳаммадқодир Ҳамралиев.
Захира: 16.Шукрон Йўлдошев, 28.Жоэль Кожо, 44.Анри Чичинадзе, 77.Муҳаммадали Усмонов.
“Динамо”: 1.Эдем Неманов, 2.Артём Радаев, 3.Михаил Штефан, 4.Нурилло Тўхтасинов, 8.Азиз Амонов (44.Абдуғафур Ҳайдаров, 60), 16.Амаду Думбуя, 18.Рауль Жепаров (15.Расул Йўлдошов, 46), 20.Жалолиддин Жумабоев, 24.Акбар Худайбердиев (19.Тигран Аванесян, 60), 26.Марко Станоевич (22.Улуғбек Абдуллаев, 78), 77.Беҳрузбек Облақулов (21.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 46)
Захира: 71.Сарвар Каримов, 14.Баҳодир Насимов, 17.Салим Мустафоев, 30.Харис Хайдаревич.
Огоҳлантиришлар: Гиорги Жгереная (18), Нурилло Тўхтасинов (19), Жалолиддин Жумабоев (26), Ўткир Юсупов (44), Артём Радаев (45+7), Муҳаммадқодир Ҳамралиев (88)
90+5' 🏁 Ўйин якунланди! Наманганда кечган шиддатли ва голларга бой беллашувда "Навбаҳор" ўз майдонида "Динамо" устидан 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди ҳамда муҳим 3 очкони қўлга киритди.
90+3' 🔄 "Навбаҳор" сафида навбатдаги ўзгариш: Умар Адҳамзода ўрнига Дилшоджон Комилов майдонга туширилди.
90' ⏱ Иккинчи бўлимнинг асосий вақтига бош ҳакам томонидан 5 дақиқа қўшиб берилди.
88' 🟨 Муҳаммадқодир Ҳамралиев Нурилло Тўхтасиновга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
83' ⚠️ Хавфли вазият! Жасурбек Жалолиддинов пастлатиб кучли зарба йўллади, бироқ тўп дарвоза устунининг ёнидан ўтиб кетди.
75' ⚠️ Хавфли вазият! Захирадан майдонга тушган Ҳусайн Норчаев дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг йўллаган зарбасини Эдем Неманов қайтаришга эришди, ортидан эса ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолат қайд этилганини билдириб байроқчасини кўтарди.
69' 🔄 "Навбаҳор" таркибида бирданига учта ўзгариш: Ваня Илич ўрнига Ҳусайн Норчаев, Руслан Жиянов ўрнига Алекс Фернандес ҳамда Бенжамин Тейди ўрнига Асадбек Раҳимжонов майдонга туширилди.
60' 🔄 "Динамо" сафида яна иккита ўзгариш: Акбар Худайбердиев ўрнига Тигран Аванесян, гол муаллифи Азиз Амонов ўрнига эса Абдуғафур Ҳайдаров майдонга туширилди.
55' ⚠️ Хавфли вазият! "Навбаҳор" футболчисининг жарима майдони ташқарисидан йўллаган айланма зарбаси ҳимоячига тегиб, майдонни тарк этди. Бурчак тўпи амалга оширилгач, кетма-кет берилган зарбалар ҳам меҳмонлар ҳимоячилари томонидан қайтарилди.
50' ⚠️ Хавфли вазият! Руслан Жиянов рақиб посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Унинг йўллаган зарбасини Эдем Неманов бартараф этди, шундан сўнг ён ҳакам ҳужумда офсайд борлигини қайд этди.
46' ⏱ Иккинчи бўлим бошланди! Танаффусда "Динамо" сафида иккита ўзгариш амалга оширилди: Рауль Жепаров ўрнига Расул Йўлдошов, Беҳрузбек Облақулов ўрнига эса Жаҳонгирбек Абдусаломов майдонга тушди.
45+7' ⏸ Биринчи бўлим якунланди! Муросасиз ва курашларга бой кечган дастлабки 45 дақиқаликда мухлислар нақ 5 та гол ҳамда 5 та сариқ карточкага гувоҳ бўлишди. Жамоалар танаффусга "Навбаҳор"нинг 3:2 ҳисобидаги устунлиги билан йўл олишмоқда.
45+7' 🟨 Артём Радаев Диёр Холматовга нисбатан қўпол ҳаракат қилгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
45+6' 📺 Майдонда баҳсли вазият! Рауль Жепаров ва Руслан Жиянов тўқнашиб кетди. Бош ҳакам дастлаб Жепаровга сариқ карточка кўрсатди, бироқ эҳтимолий қизил карточка сабабли вазиятга VAR аралашди. Ҳакам видеотакрорни шахсан монитор орқали кўриб чиққач, қарорини ўзгартирди ҳамда қарама-қарши томонга – меҳмонлар фойдасига жарима зарбаси белгилади.
45' ⏱ Биринчи бўлимнинг асосий вақтига бош ҳакам томонидан 7 дақиқа қўшиб берилди.
44' 🟨 "Навбаҳор" посбони Ўткир Юсупов бош ҳакам қарорига эътироз билдиргани учун сариқ карточка билан жазоланди.
41' ⚽️ ГОЛ! Шоҳруҳ Абдураҳмоновдан дубль! Ўткир Юсуповнинг узоқ масофага оширган тўпи учун курашда Руслан Жиянов иккинчи қаватда устун келиб, бош билан тўпни олдинга ташлаб берди. Тезлик олган Шоҳруҳ Абдураҳмонов икки ҳимоячини ортда қолдирди ҳамда дарвозабон Эдем Немановни ҳам доғда қолдириб, тўпни бўш дарвозага киритди – 3:2!
39' ⚽️ ГОЛ! Ҳисоб яна тенглашди! Гиорги Жгереная олис масофадан дарвозанинг узоқ пастки бурчагини аниқ нишонга олиб, мувозанатни тиклади – 2:2!
38' Азиз Амоновнинг жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпини жамоадоши Жалолиддин Жумабоев қайтариб юборди.
31' "Навбаҳор"нинг бурчакдан узатган тўпига Гиорги Жгереная зарба йўллади, бироқ "Динамо" дарвозабони Эдем Неманов ўз ўрнида ишончли ҳаракат қилиб, тўпни эгаллаб олди.
26' 🟨 Гол муаллифи Жалолиддин Жумабоев рақиб мухлислари қаршисида голни нишонлаб, майдонда эътироз келтириб чиқаргани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
25' ⚽️ ГОЛ! "Динамо" яна олдинда! Жалолиддин Жумабоев тахминан 25–30 метрлар масофадан белгиланган жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этиб, дарвозани ишғол қилди – 1:2!
21' ⚽️ ГОЛ! Ҳисоб тенглашди! Жасурбек Жалолиддиновнинг узатмасидан сўнг Руслан Жиянов тўпни шеригига ўтказиб юборди. Шоҳруҳ Абдураҳмонов дастлаб Михаил Штефан билан курашда устун келди, кейин эса Марко Станоевични алдаб ўтиб, чап оёқда дарвозани аниқ нишонга олди – 1:1!
19' 🟨 "Динамо" сафида Нурилло Тўхтасинов ён ҳакам қарорига эътироз билдиргани сабабли огоҳлантирилди.
18' 🟨 Гиорги Жгереная рақиб футболчиси Азиз Амоновни қўполлик билан тўхтатиб қолгани учун бош ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.
13' 🔥 "Динамо"дан ўта хавфли ҳужум! Жарима майдони ичида Амаду Думбуя қулай вазиятда зарба беришга шайланган бир паллада, Муҳаммадқодир Ҳамралиев сўнгги сонияларда тўпни бартараф этиб, жамоасини муқаррар хавфдан қутқариб қолди.
12' "Динамо" футболчисининг олис масофадан йўллаган зарбасидан сўнг Ўткир Юсупов тўпни ишонч билан эгаллаб олди.
7' ⚽️ ГОЛ! Ўнг қанотдан Нурилло Тўхтасинов томонидан жарима майдонига оширилган тўпни мезбонлар ҳимоячиси Ислом Маматказин қайтарди. Қайтган тўпни ўзига бўйсундирган Азиз Амонов дарвозанинг юқори бурчагини аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди – 0:1!
1' ⏱ Учрашув бошланди! "Навбаҳор" футболчилари кўк, меҳмонлар – "Динамо" жамоаси эса оқ рангли либосларда тўп сурмоқда.



