Ўзбекистонлик ҳакамлар U-17 Жаҳон чемпионатининг 2-тур учрашувида ишлайди

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2026, 13:31
Хабарингиз бор, айни кунларда Қатар давлатида FIFA U-17 Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Мусобақанинг 2-туридан ўрин олган Уругвай — Гаити учрашуви ўзбекистонлик ҳакамлар жамоасига ишониб топширилди.

Мазкур баҳс эртага, 22 ноябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

Учрашув расмийлари:

  • Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

  • Ёрдамчи ҳакамлар: Бахтиёрхўжа Шавкатов, Авазбек Абдуллаев

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: uzfhm