Opta суперкомпьютери Почеттино тайинланганидан сўнг МЮнинг "Ливерпуль"ни мағлуб этиш имкониятларини баҳолади

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2026, 11:50
Opta суперкомпьютери Англия Премьер-лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 11-туридан ўрин олган "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги беллашувда жамоаларнинг ғалаба қозониш имкониятлари бўйича дастлабки тахминларини эълон қилди.

Уларнинг ўзаро учрашуви 22 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Статистик портал маълумотларига кўра, мерсисайдликлар уй учрашувида яққол фаворит саналмоқда. Уларнинг ғалабаси 57,3 фоизга баҳоланмоқда. Янги бош мураббий Маурисио Почеттино тайинланганидан сўнг "қизил иблислар"нинг зафар қучиш эҳтимоли 20,5 фоизни ташкил этмоқда. Жамоалар ўртасидаги дуранг натижа эса 22,2 фоизга баҳоланган.

Айни дамда "Ливерпуль" 18 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг тўртинчи поғонасида бормоқда. "Манчестер Юнайтед" эса жорий мавсумнинг дастлабки 10 та ўйинида атиги битта ғалаба қозониб, АПЛ жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta