МЮ 2 та йирик трансферни амалга ошириши мумкин

Sherzod Nurmatov
20 ноя 2026, 14:25
"Манчестер Юнайтед" қишки трансфер ойнасида "Челси" вингери Коул Палмер ва "Ньюкасл" ҳимоячиси Льюис Холлни сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда “Football Insider”.

Манбага кўра, манкунианлар раҳбарияти янги бош мураббий Маурисио Почеттинони қўллаб-қувватлаш ва мавсумнинг иккинчи ярмида жамоа натижаларини яхшилаш мақсадида таркибни кучайтириш учун катта маблағ ажратишга тайёр.

Таъкидланишича, аргентиналик мутахассис Палмернинг ўйинини юқори баҳолайди. Ярим ҳимоячи "Челси"га айнан Почеттино жамоани бошқарган даврда ўтган эди.

Англия чемпионатининг 10-туридан сўнг "Манчестер Юнайтед" 8 очко жамғарган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 18-ўринни эгаллаб турибди.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Football Insider