Антонио Конте: "Мен ўзини оқлайдиган сармояман"

Aslanov Jasurbek
21 ноя 2026, 12:12
Антонио Конте ўз бошқаруви остида "Интер" қандай ўзгаргани ҳақида гапириб берди.

"Мен келганимда Аппьяно-Жентиледаги база даҳшатли аҳволда эди, майдонларда улкан чуқурлар бор эди, ходимларда эса доим баҳона топиларди. "Интер" майсазорни янгилаш учун пул тикди, бироқ бир ой ўтар-ўтмас у яна яроқсиз ҳолга келиб қолди.

Клуб 120 минг евро сарфлади ва ўша икки йил мобайнида мен тунаб қолиш учун махсус жой жиҳозлашни ҳам сўрадим. Агар бугун "Интер"нинг машғулот базасига назар ташласангиз — бу ҳақиқий дурдона.

Кўплаб клубларда "мендан олдинги" ва "мендан кейинги" даврлар мавжуд бўлиб, мендан кейин келганлар бутунлай бошқача шароитларга дуч келишади.

Шунингдек, мен клублар учун ўзини оқлайдиган сармояга айланаман. Биз Ромелу Лукаку ва Ашраф Ҳакимийни сотиб олдик, кейинчалик эса уларни 120 миллионга "Челси"га ва 70 миллионга ПСЖга сотдик. Мен таркибнинг қийматини оширдим", — деди мураббий Cronache di Spogliatoio подкастида.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Football Italia