UZ

Сўнгги янгиликлар

19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  13 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  6 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  5 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  3 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  3 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  1 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  9

"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса... Янгиликлар

"Реал" ва яна бир қатор жамоалар клублар ўртасидаги ЖЧ ҳар 2 йилда ўтказилишини хоҳлашмоқда, ФИФА эса...

"Реал" ва бошқа жамоалар клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини 2 йилда бир марта ўтказишни таклиф қилди.

ESPN хабарига кўра, турнирни тез-тез ўтказишни Европа ва Жанубий Американинг даромадларини оширишга қизиққан бир қатор клублар қўллаб-қувватламоқда. Ислоҳот бўйича расмий сўров ҳозирча келиб тушмаган, аммо бир неча топ-клублар раҳбарлари ФИФА вакиллари билан бундай имкониятни муҳокама қилган.


Хабарларга кўра, ФИФА клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати натижаларидан мамнун, лекин ҳозирда турнирни тез-тез ўтказишни "амалга ошириб бўлмайди" деб ҳисоблайди. Якунланган мусобақа натижаларига кўра, иштирокчи клублар ўртасида 1 миллиард доллар тақсимланди ва ФИФА бу миқдордаги суммани ҳар икки йилда йиғиш имконсиз деб ҳисоблайди.

Бундан ташқари, ФИФА клублар жаҳон чемпионатини икки йилда бир марта ўтказиш УЕФА билан низога олиб келиши мумкин деб ҳисоблайди, бу эса ташкилот манфаатларига зиддир. Жаҳон футболини бошқарувчи орган мавжуд футбол тақвимининг мураккаблигини ҳам қайд этмоқда.

Ҳозирда ФИФА кейинги клублар ЖЧ 2029 йилда ўтишига тайёргарлик кўрмоқда. Турнирни ўтказиш учун потенциал даъвогарлардан бири сифатида Қатар кўриб чиқилмоқда.

Рейтинг: -3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика