"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи
21 июл 19:38
Янгиликлар


"Манчестер Сити" футболчисини 40 млн еврога сотмоқчи
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Жеймс Макати жамоани тарк этиши мумкин.
Бу ҳақда "The Telegraph" хабар берди.
Манбага кўра, клуб раҳбарияти 22 ёшли англиялик футболчи учун 40 миллион евро нарх белгилаган. Футболчига "Вест Хэм" ва "Айнтрахт" клублари қизиқмоқда.
Макати 2024/25 йилги мавсум 27 ўйинда қатнашиб, 7 та гол урди ва 4 та сариқ карточка олди. Transfermarkt портали футболчининг нархини 20 миллион еврога баҳоламоқда.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар