

Якшанба куни Рэшфорд трансферни якунлаш учун Испанияга учиб кетгани маълум бўлди. "Marca" хабарига кўра, 27 ёшли англиялик футболчининг нархи 30 миллион еврога баҳоланмоқда.
"Бу ақлсизлик, лекин мен у учун хурсандман. "Манчестер Юнайтед" ажойиб ўйинчини йўқотмоқда. Улар бу борада омадсиз. Бу "Барселона" учун яхши.
"Юнайтед" эса бир нечта янги ўйинчиларни сотиб олди ва улар ўз ишларини бажаришади. МЮ ғалаба қозониши керак. Агар мураббий ғалабага эришмаса, ишдан бўшатилади", – деди Погба.
Рэшфорд 2024/25 йилги мавсумнинг иккинчи ярмини ижара асосида "Астон Вилла"да ўтказди ва 17 ўйинда 4 та гол урди ва 6 та голга ассистентлик қилди.



