МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди
22 июл 00:12
Янгиликлар
МЮ "Брентфорд"нинг энг яхши тўпурари Мбемони 65+6 миллион фунтга сотиб олди
"Манчестер Юнайтед" "Брентфорд" вингери Бриан Мбемони ўз сафига қўшиб олди.
Аввалроқ хабар қилинганидек, Камерун терма жамоаси 25 ёшли футболчисининг МЮга трансфери умумий суммаси 71 миллион фунтни ташкил этади. 65 миллион фунтлик асосий сумма тўрт қисмга бўлиб тўланади, шунингдек, келишувга 6 миллион фунтлик бонуслар киритилган. BBC маълумотларига кўра, бонус қисми 5 миллион фунтни ташкил этади.
Бриан билан шартнома 2030 йилгача мўлжалланган ва уни яна бир йилга узайтириш имконияти мавжуд.
Ўтган мавсумда Мбемо АПЛда 38 ўйинда 20 гол уриб, 7 та голли узатма қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ манкунианликлар "Вулверхэмптон"дан Матеус Куньяни 62,5 миллион фунтга сотиб олган эди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар