Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди

15 ноя 2026, 09:55
Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Роналдиньо профессионал фаолиятини якунлаганидан йиллар ўтиб, уни яна футбол майдонига қайтишга нима туртки берганини айтиб берди.

"Буларнинг барчаси "Равенна" президенти Игнацио Чиприани билан дўстлигимиз ва келажакдаги режаларимиз билан боғлиқ. Мен ҳаётимдаги ўзгача, такрорланмас лаҳзани бошдан кечиришни истайман. Умид қиламанки, бу кун бошқа ўйинчилар учун ҳам ўзгача бўлади.

Фаолиятимни якунлагач, ортга назар ташладим ва ўзим хоҳлаган барча совринларни ютганимни англадим. Ҳозир эса менда яна футбол ўйнаш имконияти пайдо бўлди ва бундан завқ оляпман. Бундан ташқари, мухлисларга ажойиб кунни тақдим этишни хоҳлайман. Ушбу янги саргузаштни катта мамнуният билан бошлаяпман", — дейди Роналдиньонинг сўзларини Football Italia нашри.

46 ёшли бразилиялик футболчи "Равенна" сафидаги дебютини С Серия доирасида "Форли"га қарши ўйинда ўтказади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Football Italia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›