"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади
22 июл 00:50
Янгиликлар
"Бавария" "Ливерпуль"га Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади
"Бавария" Луис Диас бўйича янги таклиф тайёрламоқда.
Аввалроқ "Ливерпуль" вингерни 67,5 миллион еврога сотишдан бош тортгани хабар қилинган эди.
ESPN маълумотларига кўра, "Бавария" Диас учун 70 миллион евро ва бонуслар таклиф қилади. Мюнхенликлар колумбияликни трансфер бозоридаги асосий мақсад деб билади.
Шунингдек, "Ливерпуль" аввал "Барселона"нинг тахминан 65 миллион фунт (75 миллион евродан кўпроқ) миқдоридаги таклифини рад этгани, кейин каталонликлар Диасни имзолашдан воз кечиб, бошқа вариантларга эътибор қаратгани айтилмоқда.
Трансфер ойнасининг ёпилиши яқинлашиши билан мерсисайдликлар баъзи шартларини пасайтириши мумкин.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар