"Страсбур" "Челси" ҳимоячисини ижарага олади

Sherzod Nurmatov
21 июл 2025, 15:25
"Страсбур" Лондоннинг "Челси" клуби билан ҳимоячи Мамаду Сарни ижарага олиш борасида келишиб олди.

Франциялик футболчи аввал ўйнаган жамоасида яна ўйнайди.

Сар яқинда "Челси" билан 8 йиллик шартнома имзолади, аммо у 2025/26 йилги мавсумни Францияда ўтказади. Футболчини ижарага олиш бош мураббий Лиам Росеньорнинг стратегияси доирасида келишиб олинди, у Сарни ҳимоядаги муҳим футболчи деб ҳисоблайди. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

"Страсбур" келгуси мавсумда ўз олдига катта мақсад қўйди – Лига 1нинг кучли бешлигига кириш. Мамаду Саранинг қайтиши жамоани кучайтириб, ҳимоя чизиғига барқарорликни қўшиши керак.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano