Ляказетт "Атлетико", "Севилья" ва "Рома" қизиқишлари доирасида. Бир йилдан кейин форвард "Арсенал"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин
27 мар 2021 11:04
Янгиликлар
Ляказетт "Атлетико", "Севилья" ва "Рома" қизиқишлари доирасида. Бир йилдан кейин форвард "Арсенал"ни эркин агент сифатида тарк этиши мумкин
"Арсенал" ҳужумчиси Александр Ляказетт мавсум охирида жамоасини ўзгартириши мумкин.
29 ёшли француз билан боғлиқ вазиятни "Атлетико", "Севилья" ва "Рома" клублари синчковлик билан кузатмоқда, деб хабар беради ESPN.
Ляказеттнинг Лондон клуби билан шартнома муддати 2022 йил 30 июнга қадар мўлжалланган, аммо "Арсенал" форвардга ҳамон янги шартнома таклиф қилганича йўқ. Аввалроқ "канонир"лар устози Микель Артета тажрибали футболчини жамоасида сақлаб қолишни исташини айтиб ўтганди.
АПЛ бу йилги мавсумининг 25 учрашувида иштирок этган Ляказетт 11 та гол урди ва 2 бор шерикларига голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Суперлига. Голи инобатга олинмаган ва бир киши кам қолган "Пахтакор" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотганига қарамай, мавсумни иккинчи ўринда якунлади
Туркия Суперлигаси. "Башакшехир" меҳмонда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаев гол урди!
Фикрлар