UZ

Сўнгги янгиликлар

15:16Ҳусанов ва Файзуллаев қачон Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ихтиёрига қўшилади?!  2 14:15ФИФА: "Пахтакор" собиқ футболчиси олдидаги қарзини тўлаши керак  12 13:52Месси жароҳат олди, энди у тиббий текширувдан ўтади  3 13:22CAFA U-20 мусобақасига қуръа ташланди, Эрон билан бир гуруҳдамиз  3 12:49Эшитдик-да! Франция ФФ Ўзбекистон терма жамоасининг барча харажатларини ўзи кўтаради  12 12:3329 июнь куни Жаҳон футбол юлдузлари Ўзбекистонга келади  5 12:12Абдумажид Тоиров: "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади"  18 12:09Санжар Асқаралиев: "Бугун "Бобур Арена" ёнади"  3 12:01Жанубнинг фидойи мураббийи Виктор бобо 75 ёшни қарши олди  3 11:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси 3 июль куни йиғинга киришади, Францияга қачон учиб кетилиши ҳам маълум  11 10:48Неймар фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди  2 10:20Роналду «Реал Мадрид»ни тарк этишини эълон қилган Начога мурожаат қилди  7 10:05Ўтган мавсумнинг энг муваффақиятсиз трансферлари. 1-қисм  0 09:53Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финал учрашувларининг бошланиш вақтлари маълум  3 09:26Муҳсин Низомиддинов: "Давралар оралиғида баъзи нарсаларни ўзгартирамиз ва керакли натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз"  5

"Янгиер" – Биринчи лига ғолиби! Янгиликлар

"Янгиер" – Биринчи лига ғолиби!

Бир неча дақиқа аввал "Янгийўл" Биринчи лига билан хайрлашгани ҳақида ёзгандик.

"Биринчи лига регламенти" асосида турнир жадвали қайта шакллантирилгач, "Янгиер" мусобақа якунига 1 та тур қолганида ғолибликни қўлга киритгани ойдинлашди.

Назарий жиҳатдан "Жиззах"да "Янгиер"га етиб олиш имконияти мавжуд. Жиззахликлар сўнгги турни ўз майдонида "Локомотив-БФК"га қарши ўтказади. Янгиерда эса "Бунёдкор-фарм" меҳмон бўлади. Бироқ унутмаслик керакки, етакчиларнинг ўзаро ўйинида "Янгиер" "Жиззах" устидан 4:1 ҳисобида зафар қучган.

Регламентга кўра, Биринчи лига якунига етганидан кейин мазкур мусобақа иштирокчилари ўртасида Биринчилик кубоги бўлиб ўтади. "Янгиер" Про лига йўлланмасини қўлга киритиш учун Биринчилик кубоги ғолибига қарши майдонга тушиши керак бўлади.

Маълумот учун, Биринчи лиганинг жорий мавсуми 17 та жамоа старт олган бўлиб, ҳозирга қадар уларнинг 2 таси мусобақа билан хайрлашиб улгурди ("Нурафшон" ва "Янгийўл"). Яна уч жамоа Лига билан тузилган шартнома шартларини тўлиқ бажариб улгурмаган. Ҳолат шу тариқа давом эца, мазкур жамоалар Биринчилик кубогига қўйилмайди. Мусобақа билан боғлиқ барча янги тафсилотлар тез орада маълум қилинади", – дейилади ЎзПФЛ хабарида.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика