Неймар фаолиятидаги энг қийин рақиб ҳақида фикр билдирди

Khoja
26 июн 2024, 10:48
«Ал Ҳилол» ҳужумчиси Неймар фаолияти давомида унга қаршилик кўрсатган энг қийин ҳимоячи ҳақида фикр билдирди.

«Энг қийин рақиб? Тьяго Силва», — деб жавоб берган футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Силва «Челси»даги тўрт йиллик фаолиятидан сўнг Бразилияга қайтишга қарор қилганди.

Неймар эса оёғидан олган жиддий жароҳатидан сўнг ҳали ҳам тикланиш ишларини олиб бормоқда. Футболчи ўтган мавсум 5 та учрашувда майдонга тушди ва 1 та гол уришга эришди. У ўтган мавсум «Ал Ҳилол» билан Саудия чемпионатида ғалаба қозонди.

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›