UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50"Ливерпуль" Кьезани Чемпионлар Лигаси қайдномасига киритмагани маълум бўлди  1 00:32Элдор ва Аббос сафда, Кападзенинг кайфияти чоғ – миллий жамоа машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  10 00:10U-23 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон жойлашган гуруҳнинг иккинчи баҳсида Қирғизистон Кими Меркнинг дубли эвазига Фаластинни енгди  3 23:50Португалия президенти марҳум Диогу Жотани орден билан тақдирлади  1 23:18"Пахтакор" 5 нафар тарбияланувчиси учун 432 миллион сўм олади  1 22:44Ўзбекистон U-17 терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Англияга ютқазди  9 22:25Антони "Бавария" таклифини рад этганини айтди. У "Бетис"га берган сўзида турган  2 21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  1 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  9 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  3 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  13 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  109 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  3 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1

Суперлига: "Насаф" - "Нефтчи" ва 12-турнинг қолган баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси Янгиликлар

Суперлига: "Насаф" - "Нефтчи" ва 12-турнинг қолган баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси

Жорий йилнинг 22 июнь санасида Суперлига 2024 йилги мавсумнинг 12-тури якунига етди. Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази тур якунларига кўра, Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг навбатдаги йиғилишини ўтказди ва тур доирасида кузатилган баҳсли вазиятлар таҳлил қилинди.

12-тур доирасида ўтказилган ўйинларда жами 10 та баҳсли вазият юзага келди.

Қуйида уларнинг батафсил изоҳи ва чиқарилган якуний қарорлар билан танишишингиз мумкин.


1-вазият: "Сурхон" - "Металлург" ўйини: қизил карточка.

"Сурхон" - "Металлург" баҳсининг 45+2-дақиқасида термизликларнинг 19-рақамли футболчиси бекободликларнинг 4-рақамли аъзосига қарши жуда қўпол ҳаракат қилган. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров дарҳол футболчига қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Ушбу вазиятда футболчи рақибининг оёқ ҳимояланмаган қисмига бутсасининг таг қисми билан оёғини босган. Шу сабаб ҳакамларнинг қизил карточка бўйича чиқарган қарори тўғри, деб топилди.




2-вазият. "Сурхон" - "Металлург" тўқнашуви: баҳсли пенальти.


"Сурхон" - "Металлург" учрашувининг 83-дақиқасида номинал мезбонларнинг 77-рақамли футболчиси рақиби дарвозаси томон ҳужум амалга оширди. У мезбонлар ҳимоячисини алдаб ўтаётган чоғда ҳимоячи унинг оёғини босиб олди. Бош ҳакам Фирдавс Норсафаров нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда меҳмонлар ҳимоячиси ҳужум қилаётган футболчини қўполлик билан тўхтатиб қолган. Пенальти белгилаш учум асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.




3-вазият: "Насаф" - "Нефтчи" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


"Насаф" - "Нефтчи" учрашувининг 9-дақиқасида мезбонларнинг 10-рақамли футболчиси дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда фарғоналикларнинг 2-рақамли ҳимоячиси томонидан тўхтатиб қолинди. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев дастлаб футболчига сариқ карточка кўрсатди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва шундан сўнг рефери сариқ карточкани бекор қилиб, ҳимоячини майдондан четлатишга қарор қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашган. Футболчининг сариқ карточкаси бекор қилиниб, сўнгги умид фоли учун қизил карточка билан жазолангани тўғри қарор ва Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.




4-вазият. "Насаф" - "Нефтчи" учрашуви: баҳсли пенальти.


"Насаф" - "Нефтчи" баҳсининг 37-дақиқасида майдон эгаларининг 10-рақамли футболчиси берган зарбадан сўнг тўп меҳмонлар аъзосининг қўлига тегди. Бош ҳакам Акобирхўжа Шукуруллаев дастлаб ўйинни давом эттирди. Бироқ ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақиргач, қарорини ўзгартирди ва нуқтага ишора қилди. Шунингдек, рефери қўли билан ўйнагани учун "Нефтчи" вакилига сариқ карточка кўрсатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу ҳолатда ВАР вазиятга тўғри аралашди. Меҳмонлар ҳимоячисининг қўли табиий ҳолатда эмас ва у дарвоза томон кетаётган тўпни қўли билан қайтариб қолган. Пенальти белгилаш ва сариқ карточка кўрсатиш учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.




5-вазият. "Бунёдкор" - "Олимпик" тўқнашуви: баҳсли пенальти.


"Бунёдкор" - "Олимпик" учрашувининг 20-дақиқасида мезбонлар бурчак зарбасини амалга ошириш имконига эга бўлди. Бурчак зарбасидан сўнг меҳмонларнинг 64-рақамли вакили майдон эгаларининг 14-рақамли аъзосини оёғини босиб, унга қўполлик ишлатди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов ВАРда вазиятга аниқлик киритгач, нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашди. Меҳмонлар ҳимоячиси ҳужум қилаётган футболчининг оёғини босган ва унинг йиқилишига сабабчи бўлган. Пенальти белгилаш учун асос етарли ва шу сабаб, комиссия томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб ҳисобланди.




6-вазият: "Бунёдкор" - "Олимпик" ўйини: қизил карточка.


"Бунёдкор" - "Олимпик" баҳсининг 42-дақиқасида мезбонларнинг 8-рақамли футболчиси меҳмонларнинг 15-рақамли вакилига нисбатан ўта қўпол ҳаракат қилди ва оёқнинг ҳимояланмаган қисмига зарба берди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов дарҳол футболчига қизил карточка кўрсатди ва уни майдондан четлатди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда футболчи тўп учун ҳаракат қилмаган ва рақибига қарши жуда кескин ҳаракат қилган. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.




7-вазият: "Бунёдкор" - "Олимпик": баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.


"Бунёдкор" - "Олимпик" беллашувининг 90+2-дақиқасида меҳмонлар ҳужум уюштираётган вақтда тўп майдон эгалари жарима майдонида ҳимоячининг қўлига тегди. Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов 11 метрлик жарима зарбасига ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ҳимоячининг қўли нотабиий тарзда эди. Бу каби ҳолларда пенальти белгиланиши лозим. Ҳакамнинг қарори тўғри, деб топилди.




8-вазият: ОКМК - "Пахтакор": баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.


ОКМК - "Пахтакор" беллашувининг 11-дақиқасида меҳмонларнинг 17-рақамли футболчиси узатмасидан сўнг тўп олмалиқликлар жарима майдонидаги 7-рақамли футболчига тегди. Бош ҳакам Раҳимбек Каримов ВАРга бориб, ҳолатни ўрганди ва 11 метрлик жарима зарбасига ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга аралашиб, тўғри қилди. Ҳимоячи тўп йўналишига таъсир қилган. Шунингдек, унинг қўли нотабиий тарзда турибди. Пенальти учун асос етарли. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарори тўғри эканини маълум қилади.




9-вазият: ОКМК - "Пахтакор": баҳсли 11 метрлик жарима зарбаси.


ОКМК - "Пахтакор" беллашувининг 76-дақиқасида меҳмонларнинг 3-рақамли ҳимоячиси майдон эгаларининг 10-футболчисини ўз жарима майдонида йиқитди. Бош ҳакам Раҳимбек Каримовни ВАР ҳаками монитор ёнига чақирди ва рефери нуқтага ишора қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Мазкур ҳолатда ВАР вазиятга тўғри аралашди. Ҳимоячи рақибига нисбатан очиқчасига қўполлик ишлатган. Бу каби вазиятларда пенальти белгиланиши лозим. Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан ҳакамларнинг қарори тўғри, деб топилди.




10-вазият: "Динамо" - "Андижон" қарама-қаршилиги: баҳсли қизил карточка.


"Динамо" - "Андижон" учрашувининг 87-дақиқасида мезбонларнинг 35-рақамли футболчиси дарвозабон билан деярли бирга-бир вазиятга чиқиб бораётганда андижонликларнинг 28-рақамли ҳимоячиси томонидан тўхтатиб қолинди. Бош ҳакам Фаррух Янсупов дастлаб учрашувни давом эттирди. Аммо ВАР ҳаками уни монитор ёнига чақирди ва шундан сўнг рефери ҳимоячини майдондан четлатишга қарор қилди.

Эксперт-ҳакамлар комиссияси қарори: Бу вазиятда ВАР ҳолатга тўғри аралашди. Футболчи сўнгги умид фоли учун қизил карточка билан жазоланди. Эксперт-ҳакамлар комиссияси ҳакамларнинг қарорини тўғри, деб ҳисоблайди.


Рейтинг: -5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика