Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган
05 май 12:53
Янгиликлар
Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган
Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган ўйинлар якунига кўра бир нечта баҳсли вазиятлар юзага келди.
Биз шулардан иккитаси бўйича ЎзФҲМ бош директори вазифасини бажарувчиси Маъмур Саидқосимовдан изоҳ олдик:
"Қизилқум" - "Навбаҳор" учрашуви сўнгги дақиқаларида бош ҳакам Аҳрол Рисқуллаев меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилаган. Эксперт ҳакамлар комиссияси бу вазиятни кўриб чиқди ва тўп футболчининг қўлига тегмагани аниқланди. Хулоса: Аҳрол Рисқуллаев пенальтини нотўғри белгилаган.
ОКМК - "Андижон" учрашувининг 85-дақиқасида бош ҳакам Рустам Лутфуллин меҳмонлар дарвозаси томон пенальти белгилаган. Эксперт ҳакамлар комиссияси бу вазиятни кўриб чиқди ва бундай вазиятлар учун пенальти белгилаш тавсия этилмайди деган хулосага келишди. Хулоса: Рустам Лутфуллин пенальтини нотўғри белгилаган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар