Суарес Месси ва Неймар билан ўйини ҳақида: "Ҳеч қандай худбинлик бўлмаган. Бир-биримизни тушунардик, ёрдам берардик"

Aslanov Jasurbek
18 ноя 2026, 19:43
Ҳозирда "Интер Майами" шарафини ҳимоя қилаётган "Барселона" собиқ ҳужумчиси Луис Суарес Лионель Месси ва Неймар билан биргаликдаги трио ўйини ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди.

"Месси, Неймар ва менинг ўртамда ҳеч қандай худбинлик бўлмаган. Бир-биримизни сўзсиз тушунардик, бир-биримизга ёрдам берардик. Голни ким уришининг умуман аҳамияти йўқ эди. Жарима зарбалари ва пенальтиларни ўзаро бўлишиб олардик. Улар менга 'Олтин бутса'ни ютиб олишимда ёрдам беришган.

Бу ажойиб дўстлик ва ҳамжиҳатлик йиллари эди ва айнан шу жиҳат бизни янада кучлироқ қилган", — деди Суарес.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Catalunya Ràdio

Сўнгги янгиликлар

Барча ›