

Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалаба (2:1) ва +5.35 очко қўлга киритганига қарамай, аввалги ўрнига нисбатан 1 поғона пастлаб, 1418.10 очко билан 60-ўриндан жой олди. Вакилларимиз Осиё жамоалари орасида 6-поғонани банд этиб туришибди. Қитъамизда Япония (17-ўрин), Эрон (23) ва Австралия (27) кучли учликни ташкил этмоқда.
Умумий рейтингда эса Испания терма жамоаси Англияга имкониятни бой берганига (2:3) қарамай, 2004.48 очко билан пешқадамликни сақлаб қолди. Аргентина (1966.13) ва Франция (1950.82) кучли учликдан ўрин олган. Эътиборлиси, Марокаш терма жамоаси 2 поғона юқорилаб, Португалия ва Бразилияни ортда қолдирган ҳолда 5-ўринга кўтарилиб олди.
ФИФА рейтинги (ТОП-10):
Испания — 2004.48
Аргентина — 1966.13
Франция — 1950.82
Англия — 1938.90
Марокаш — 1809.37 (+2)
Португалия — 1801.28 (-1)
Бразилия — 1800.91 (-1)
Бельгия — 1790.37
Нидерландия — 1774.06
Колумбия — 1735.90 (+1)
Осиёнинг энг яхши 10 та терма жамоаси: 17. Япония — 1684.61 23. Эрон — 1597.59 27. Австралия — 1576.90 (-1) 30. Жанубий Корея — 1560.02 (+2) 54. Саудия Арабистони — 1443.94 (+1) 60. Ўзбекистон — 1418.10 (-1) 61. Қатар — 1409.34 (-1) 62. Ироқ — 1400.66 (+1) 66. БАА — 1385.91 (-1) 72. Иордания — 1357.97



