

Кузги халқаро танафсусдан сўнг янгиланган ФИФА рейтингида Ўзбекистон терма жамоаси бир поғона юқорилади ва 59-ўринга чиқди.
Дастлабки 4 та ўрин ўзгаришсиз қолди. Португалия терма жамоаси 2 поғона юқорилаб, 5-ўринга кўтарилиб олди.
Бразилия ва Марокаш терма жамоалари бир поғонадан йўқотиб, мос равишда 6 ва 7-ўринларни эгаллаб турибди. Германия ва Хорватияда ҳам шундай вазият кузатилди, улар энди тегишлича 13 ва 14-поғоналардан жой олишган. Украина эса уч поғона пастлаб, 36-ўринда бормоқда.
Рейтингнинг топ-10 талиги қуйидагича кўриниш олган:
1.Испания
2.Аргентина
3.Франция
4.Англия
5.Португалия
6.Бразилия
7.Марокаш
8.Бельгия
9.Нидерландия
10.Мексика.
Осиё жамоалари рейтинги (ТОП 10)
17.Япония
23.Эрон
26.Австралия
32.Корея Республикаси
55.Саудия Арабистони
59.Ўзбекистон
60.Қатар
63.Ироқ
65.БАА
72.Иордания



