UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Муҳсин Низомиддинов: "Давралар оралиғида баъзи нарсаларни ўзгартирамиз ва керакли натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Давралар оралиғида баъзи нарсаларни ўзгартирамиз ва керакли натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз"

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Шўртан" учрашувидан сўнг (0:3) мезбонлар бош мураббий Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ассалому алайкум, барчага. Ўйини барча кўрди, учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан ҳужум қилдик, етарли даражада вазиятлар яратдик, афсуски бизга сўнгги учрашувларда омад етишмаяпти. «Дўстлик»ка қарши учрашувдан сўнг бир ҳафта давомида яхши тайёргарлик кўрдик, футболчиларга керакли вазифаларни бердик, бироқ бугун ҳам нимадир етишмади. Ҳужум қилиб туриб, ўзимизнинг хатоларимиз эвазига голлар ўтказиб юбормоқдамиз.

Футболчилар ҳам максимал даражада ўйнашга интилишмоқда, бироқ уларнинг даражаси ҳам шу экан. Биз мавсум бошида ёшлар билан ишлашни мақсад қилгандик, уларга имкон бердик, аммо улар кўп ҳолларда бу имкониятлардан фойдалана олишмади. Давралар оралиғида баъзи нарсаларни ўзгартирамиз ва керакли натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.

Давралар оралиғида таркибни кучайтириш бўйича ишлар олиб борамиз. Бу вазиятдан чиқиб кетиш учун максимал даражада ҳаракат қиламиз.

Мақсадимиз ўзгармаган — биз суперлига учун курашни давом эттирамиз.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика