UZ

Сўнгги янгиликлар

07:31Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" аутсайдерни йирик ҳисобда мағлуб этди, Феликсдан хет-трик  0 07:30ЖЧ U-20. Учинчи ўрин учун баҳс бўлиб ўтди  0 07:22Эрон Про лигаси. "Персеполис"нинг омадсизлиги давом этмоқда: бу сафар меҳмондаги мағлубият ва Ўруновдан сариқ карточка  0 07:13А Серия. "Рома" ва "Интер" ўртасидаги ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди  0 00:45"Ноттингем Форест" Манчини билан музокара олиб бормоқда  0 00:20Гвардиола Холанд ҳақида: "4 ёки 5 та гол урмагани учун афсусдаман"  1 00:00Туркия. Лерой Саненинг дубли "Галатасарой"га "Истанбул Башакшеҳир" устидан ғалаба тақдим қилди. Шомуродов ҳам бу учрашувда гол урди  35 23:45Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазди, "Динамо" эса "Бухоро"ни йирик ҳисобда енгди  0 23:35Бундеслига. ​"Бавария" марказий учрашувда "Боруссия Д"ни мағлубиятга учратди  3 23:30"Барселона" Флик қўл остида 200-голини урди  0 23:25АПЛ. "Арсенал" "Фулхэм"ни минимал ҳисобда мағлубиятга учратди  2 23:10Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"  2 23:10Ўзбекистон футзал термаси ўртоқлик ўйинида Қозоғистонга йирик ҳисобда мағлубиятга учради  4 22:58А Серия. "Рома" – "Интер". Бошланғич таркиблар маълум!  0 22:23Флик "Реал Мадрид"га қарши ўйинни ўтказиб юборади  7

Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас" Янгиликлар

Муҳсин Низомиддинов: "Бухоро" билан дуранг ўйнаш осон иш эмас"

Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Муҳсин Низомиддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қўқондан келиб бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга раҳмат. Мезбон мухлислар бугун жуда фаоллик кўрсатишди. "Бухоро"ни ўрганиб чиқдик ва шунга мос тайёргарлик кўрдик. Тўпни кўпроқ олдинда ушлаб турдик. Бу жараён иш берди. 

"Бухоро" ўз олдига Суперлига мақсадини қўйган ва таркибга номдор футболчиларни жалб этган жамоа. Уларга қарши ўйинда дуранг қайд этиш ҳам осон эмас. Хато ва камчиликлар устида ишлаймиз.

- Биринчи даврадаги ўйин ҳам бугунги каби ўтганди. Икки жамоанинг ҳам ўйин фалсафасидан келиб чиқиб, шунақа ўйин кўраяпмиз десак бўладими?

- Мезбонлар таркибида юлдуз футболчилар бор. Биздаги мақсад ҳам Суперлигага қаратилган.

- Ўйиннинг 85-дақиқасидан бошлаб жамоа ҳужумкорликни оширди. Бу аввалдан тайёрланган режами?

- Бугун бизда 7-8 та футболчиларда шамоллаш бор эди. Тактикани шунга мослаб тайёргарлик кўрдик.

- Кўпчиликни қизиқтираётган савол. Жамоа ўз майдонига қачон қайтади?

- Майдоннинг ўзи қайтадан тайёрланди. Раҳбарият ҳозир шунинг устида ишлаяпти. Саратондан ўтиб олсак, майдонимиз ўйинлар учун тайёр бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика