Абдумажид Тоиров: "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувида мураббийларнинг тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади"

Iskandarov Abdulaziz
26 июн 2024, 12:12
Тажрибали футбол мутахассиси, собиқ футболчи Абдумажид Тоиров "Андижон" - "Навбаҳор" учрашувидан аввал жамоаларнинг имкониятларини баҳолади.


"Ҳозирги вазиятдан келиб чиқиб айтадиган бўлсак "Навбаҳор"нинг имкониятлари "Андижон"га нисбатан кўпроқ. "Бобур Арена"да исталган меҳмон жамоа учун ҳам ўйнаш осон эмас. Лекин "лочинлар" таркиб жиҳатдан ҳам рақибидан устунроқ деб ўйлайман. Бугунги ўйинда биринчи ўринда мураббийларнинг танлаган тактикаси ва футболчиларнинг маҳорати натижани ҳал қилади",- дейди Абдумажид Тоиров.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›