"Нефтчи" афсонаси клубга қайтди

Aslanov Jasurbek
28 апр 2025, 22:59
"Нефтчи" афсонаси Абдумажид Тоиров Фарғона жамоасига қайтди.

Бу ҳақда "Нефтчи" матбуот хизмати эълон қилди.

"Бир вақтлар "Нефтчи" таркибида ҳимоячи амплуасида тўп суриб, мухлислар эътиборини қозонган Абдумажид Тоиров яна "Нефтчи"га қайтди. У ёшлар билан ишлаш тизими раҳбари ҳамда U19 ва U21 жамоалари координатори сифатида фаолият юритади. 


Маълумот учун, Абдумажид Тоиров 1974-йил 5-август куни  Сурхондарё вилоятида туғилган. Футболчи сифатида 21 ёшида Ўзбекистон олий лигасида дебютини 1996-йили АСК (Термиз) клубида бошлаган.Футболчи клуб билан тўрт мавсумни ўтказди ва 60 та ўйинда иштирок этди. 2000-йилда эса у ўша даврнинг энг кучли клубларидан бири – Фарғонанинг „Нефтчи“ жамоасига ўтиб, 6 мавсум давомида 160 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди. 2001-йилда мамлакат чемпиони ва тўрт карра кумуш медали совриндори, уч карра Ўзбекистон кубоги финалчиси бўлган.


Абдумажид Тоиров ёшлар билан ишлашда бор маҳоратини ишга солиб, қувончли натижаларга эришади, деб умид қиламиз" - дейилади клуб расмий баёнотида.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›