UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  6 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  1 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"Қўқон-1912": Икки футболчимиз Универсиада-2016 мусобақасида қатнашмоқда Янгиликлар

"Қўқон-1912": Икки футболчимиз Универсиада-2016 мусобақасида қатнашмоқда

Маълумки, жорий йилда Фарғонада талабаларнинг шижоат, матонат ва маҳорат кўриги – “Универсиада – 2016” мусобақаларнинг финал босқичи бўлиб ўтади.

Айни кунларда вилоятмизда мазкур спорт байрамига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда.

Ушбу турнирнинг футбол мусобақасига эса старт берилди. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят терма жамоалари минтақаларга бўлинган ҳолда саралаш баҳсларини бошлаб юборишди. Ўз минтақаларида ғолиб бўлган жамоалар финал босқичига йўлланма оладилар.

Айни кунларда бўлиб ўтаётган саралаш ўйинларида “Қўқон-1912” жамоасининг икки нафар ўйинчиси ҳам иштирок этишмоқда. Иқбол Маликжонов Фарғона вилояти терма жамоаси шарафини ҳимоя қилаётган бўлса, Наврўз Алимов Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоси сафида тўп сурмоқда.

Ҳар икки футболчимизга ҳам Универсиада ўйинларида омад тилаб қоламиз.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика