UZ

Сўнгги янгиликлар

23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  0 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  2 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  0 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  11 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  1 19:38"Ливерпуль" Исакни қўлга киритиш йўлидаги ҳаракатини тўхтатмаяпти  9 19:10Туанзебе "Манчестер Юнайтед"ни судга берди  0 18:42"Милан" таркибни швейцариялик ҳужумни билан тўлдирмоқчи   0 18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  5 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  22

Игалони МЮга ўтишга ундаган ҳодиса ҳақида юракни ўртайдиган ҳикоя Янгиликлар

Игалони МЮга ўтишга ундаган ҳодиса ҳақида юракни ўртайдиган ҳикоя

Одион Игало "Манчестер Юнайтед"га ўтиши азалий орзуси бўлганлигини ва буни опаси Мэри кўра олмаганлиги ҳақида йиғлаб гапирди.

Игало "Манчестер Юнайтед" либосидаги илк ўйинини душанба куни "Стэмфорд Бриж"да "Челси"га қарши ўйинда ўтказиши мумкин.

Бироқ буни "Юнайтед"нинг ашаддий мухлиси бўлган, ўтган йилнинг декабрида 43 ёшида вафот этган унинг опаси кўра олмайди.

Игало бутсаларига опасининг исмини ёздирган ва унинг исми туширилган "Юнайтед"нинг оқ либосини кийиб олишга тайёрланмоқда.

Ундан ташқари, нигериялик ҳужумчи урадиган ҳар бир голини онаси каби меҳрибон бўлган Мэрига бағишлайди.

"Ҳиссиётларга чўмяпман, уни эслаяпман. Уни бошқа кўра олмайман. У мени бир умрга ташлаб кетди", - деди Игало.

"Баъзида бир ўзим қоламан ва уни ўйлайман. Юрагим эзилади. Оғриқ пайдо бўлади. Яшагим келмай қолади".

"Эгизак опам Ахере ҳар доим қўнғироқ қилганида, йиғлаб доимо уни эслаётганини айтади. Бир ўзим қолиб кетганимда, ҳеч ким менга қарамаётганида йиғлайман. Кўнглим юмшаб кетаверади".

"Бу жуда оғриқли йўқотиш мен учун. Бироқ доимо кучли бўлишга интиламан".

Мэри болаларини мактабга олиб боришга тайёрланаётганида бирданига юраги хуруж қилиб қолди.

"Оғриқли лаҳза. У шунчаки хушини йўқотди... Болалари тез ёрдамни чақиргунча ҳаётдан кўз юмди. Шифокорлар келиб эса уни ҳаётга қайтаришга интилишди. Кеч эди. Мен опамдан айрилиб бўлгандим"

"У бизнинг катта опамиз бўлса-да, барчамиз учун онамиздек эди"

"Кичкиналигимда у мен ҳақимда доимо қайғурарди. Барчамиз бахтиёр эканлигимизни айтиб эркаларди, барчаси яхши дерди".

"Опам "Юнайтед"нинг ашаддий мухлиси эди. Барчамиз "Манчестер Юнайтед"нинг ўйинларини кўриб катта бўлганмиз ва биргаликда мухлислик қилганмиз".

"Мэрининг турмуш ўртоғи "Челси", болалари "Манчестер Сити" ва "Ливерпуль"га мухлислик қилишса ҳам, у "Юнайтед"га содиқ қолганди".

"Юнайтед"га ўтганимда эса..... У буни кўрмаяпти. Алам қиляпти...".

"Биламан, у осмонлардан менга тикилиб турибди ва ҳар куни мени қўллаб-қувватлайди. Шу боисдан унинг номи туширилган бутсалар билан ўйнайман. Шу орқали у менинг ёнимдалигини ҳис қиламан. Албатта, у менинг ёнимда ва қалбимда бўлиб қолаверади".

"Шу ондан бошлаб то фаолиятимни якунлагунимча урган ҳар бир голимни у ва Худога бағишлайман".

"Унинг номини оқ либосга ёздиришдан мақсадим - у мен билан ҳамроҳлигини бутун дунёга кўрсатмоқчиман".

"У ҳам мени "Олд Траффорд"да ўйнаётганимни кўриб, барчамиз қилган ниятларимиз ушалганини кўришини ва ҳис қилишини истайман".

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика