МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган
09 окт 2025 10:46
Янгиликлар
МЮ раҳбари Аморимга 3 йил вақт берган
"Манчестер Юнайтед" эгаси Жим Рэтклифф бош мураббий Рубен Аморимда "қизил иблислар" лигасидаги мавқеини яхшилаш учун жами уч йил борлигини маълум қилди.
"Аморим ўзининг энг яхши мавсумини ўтказмади. Рубен уч йил ичида ажойиб мураббий эканлигини кўрсатиши керак. Айнан унга шунча вақт берилади, чунки футболда бир кечада ўзгаришларни амалга ошириб бўлмайди.
Эслайман, Алекс Фергюсоннинг дастлабки икки йили жуда қийин бўлган, уни кўпчилик истеъфога чиқишини истаган. "Арсенал"даги Артетага қаранг: у дастлабки икки йилида қийин даврни бошидан кечирди. Биз сабрли бўлишимиз ва узоқ муддатли натижаларга эътибор қаратишимиз керак" - деди МЮ раҳбари.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" vs "Нефтчи": Қайси бирида чемпионлик имконияти катта?
АПЛ. МЮ "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди, "шпорлар" 29-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Мальорка"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Бензема мавсумда тўртинчи марта хет-трик қайд этди
Фикрлар