

Бу ҳақда "Sky Sport Germany" хабар берди.
Манба берган хабарга кўра, "Ливерпул"нинг собиқ устози таклиф тушган тақдирда уни қабул қилади. Шу билан бирга, терма жамоанинг амалдаги бош мураббийи Юлиан Нагельсманн билан ҳамкорликни давом эттириш эҳтимоли деярли йўқ, аммо якуний қарор ҳали қабул қилинмаган. Таъкидланишича, 1/8 финалга чиқиш немислар учун минимал вазифа ҳисобланган, шу сабабли Германия футбол иттифоқи раҳбариятида Нагельсманнни қўллаб-қувватлаш сезиларли даражада камайган. Мураббийнинг истеъфоси тобора реал сценарий сифатида кўрилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Германия терма жамоаси ЖЧ-2026нинг 1/16 финалида кутилмаганда Парагвайга имкониятни бой бериб (1:1, пенальтилар бўйича 3:4), турнирни тарк этди.



