

"Клопп футбол оламидаги энг яхши мураббийлардан бири. Унга бўлган ҳурматим ва ҳавасимни ҳатто сўз билан ифодалай олмайман.
У шундай шахсият ва шундай мураббийки, футбол оламимизни янада яхшироқ қилади. У харизмага эга ва фикрларини етказишда ниҳоятда маҳоратли.
Унинг яна мураббийликка қайтганидан жуда хурсандман. Футболга Юрген каби шахслар керак. Ишонаманки, унинг раҳбарлиги остида Германия яна ўз йўлига қайтади, терма жамоага бўлган муносабат ўзгаради, жамоага қувонч қайтади ва мухлислар яна ўз терма жамоаси билан фахрланишади.
Унинг Германия терма жамоасининг янги бош мураббийи бўлишини эшитганимда жуда хурсанд бўлдим.
Юрген футболчиларни ўз ўйин услубига ишонишга ва уни қабул қилишга руҳлантиради. Шундан сўнг ишлар яна яхшиланади. Германия кейинги Европа чемпионати ёки Жаҳон чемпионатида ғолиб бўладими-йўқми, буни ҳеч ким айта олмайди. Аммо немис мухлислари яна ўз терма жамоаси билан фахрланишига 100 фоиз ишонаман", — деди Гвардиола Bundesliga Magazine нашрига берган интервьюсида.



