Гвардиола Месси ва Роналду ҳақида: "Улар бир-бирига дуч келмаганида, фаолиятлари, эҳтимол, қисқароқ бўларди"

Aslanov Jasurbek
25 ноя 2026, 19:41
"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Сити" собиқ бош мураббийи Пеп Гвардиола Лионель Месси ҳамда Криштиану Роналду ўртасидаги рақобат ҳақида фикр билдирди.

"Менимча, улар бир-бирига жуда катта ёрдам беришди. Агар Мессида Криштиану бўлмаганида ёки Криштиануда Месси бўлмаганида, уларнинг фаолияти, эҳтимол, қисқароқ кечган бўларди. Аммо улар орқани кўриш ойнасидан бир-бирини кузатиб, наригиси нима қилаётганига қараб туришган ва шу туфайли: 'Мен ундан яхшироқ бўлишни хоҳлайман, ундан кўпроқ ғалаба қозонишни истайман', деб ўйлашган.

[Роналду] рақобатга чанқоқлик борасида ҳақиқий йиртқич. Уни ғалаба қозониш ва ўзини кўрсатиш истагидан бошқа ҳеч нарса қизиқтирмайди. У — тўпурар. Чап оёқда, ўнг оёқда, бош билан гол уради, у шунчаки ажойиб", — деди Гвардиола Ромариога берган интервьюсида.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: ESPN

Сўнгги янгиликлар

Барча ›