Сэр Жим Рэтклифф ўз баёноти юзасидан изоҳ берди

Sherzod Nurmatov
12 фев 2026
INEOS кимё гуруҳи асосчиси ва "Манчестер Юнайтед" эгаларидан бири Жим Рэтклифф фикрларидан афсусда эканлигини билдирди.

"Сўз танлашим Буюк Британия ва Европадаги айрим инсонларни ранжитгани ва хавотирга солгани учун узр сўрайман. Бироқ иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлайдиган, назорат қиладиган ва тўғри бошқариладиган миграция масаласини ўртага ташлашим муҳим, деб ҳисоблайман.

Мен бу фикрларни Антверпен шаҳрида бўлиб ўтган Европа саноат саммитида, Буюк Британия сиёсати ҳақидаги саволларга жавоб бераётганимда билдирганман. У ерда Буюк Британияда иқтисодий ўсиш, иш ўринлари, малака ва ишлаб чиқариш аҳамияти ҳақида гапирган эдим.

Ниятим ҳукуматлар миграцияни инвестициялар, малака ошириш, саноат ва иш ўринлари билан уйғун ҳолда бошқариши кераклигини таъкидлаш эди, токи узоқ муддатли фаровонлик барчага тенг тақсимлансин. Буюк Британия олдида турган муаммолар юзасидан очиқ муҳокамани сақлаб қолиш жуда муҳим", – дейилади баёнотда.

Аввалроқ Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлаган ва Adidas ҳам оёққа турган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Touchline