UZ

Сўнгги янгиликлар

01:27Франция 1-лигаси янги мавсумида ўйналадиган тўп намойиш этилди  0 01:02Англия терма жамоасининг Евро-2024 учун якуний таркиби эълон қилинди, Грилиш ва Магуайр йўқ  0 00:54ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Тожикистон Иорданияга йирик ҳисобда ютқазди  1 00:30Неста "Монца" бош мураббийи этиб тайинланади  0 00:13Магуайр ва Грилиш Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади  1 00:05ЖЧ-2026 саралаш. Қирғиз Республикаси - Малайзия 1:1   0 23:56Кейн жорий мавсум 5-марта "Бавария"нинг энг яхши футболчиси деб топилди — бу рекорд  0 23:55ЖЧ-2026 саралаш. Гонконг - Эрон 2:4  0 23:29Ўзбекистон МТЖнинг икки футболчиси Малига қарши ўртоқлик ўйинида Олимпия терма жамоасига ёрдам беради  5 23:01ЖЧ-2026 саралаш босқичи. Афғонистон Осиё кубоги ғолибидан очко тортиб олди, Жанубий Корея рақибини тор-мор этди ва бошқа натижалар  9 22:45Жалолиддин Машарипов: "Олимпиадада қатнашиш Роналду билан бирга ўйнаш каби ҳамиша содир бўлавермайди. Бу ҳолат фақат менда бўлган"  40 22:36Сречко Катанец: "Жаҳон чемпионати саралаш ўйинларида ротацияга йўл қўйиб бўлмайди"  22 22:00Туркманистон бош мураббийи: "Ўзбекистон хатоларни кечирмайди. Ўйинга тўғри ёндашилса, бу жамоа Эронни мағлуб эта олади"  13 21:52Роналдунинг Португалия терма жамоаси ихтиёрига қачон қайтиши маълум бўлди  0 21:35ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон - Туркманистон 3:1  8

Ҳаким Фузайлов: "Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади" Янгиликлар

Ҳаким Фузайлов: "Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади"

Жорий мавсум бошида "Бухоро"дан истеъфога чиққан тожикистонлик мутахассис Ҳаким Фузайловни бошқа жамоада кўрганимиз йўқ.

Хўш, мураббий ҳозирда нималар билан банд? Шу ва бошқа саволлар билан Ҳаким Фузайловга юзландик. 

- Ҳаким Қаюмович "Бухоро"ни тарк этганингиздан сўнг нима билан машғул бўлдингиз? Қайси жамоалардан таклифлар бўлди?

- Биринчи навбатда соғлиғимни тиклаб олдим. Ҳорди чиқариш баробарида футбол ўйинларини томоша қилдим. Таклифлар Ўзбекистон ва бошқа мамлакатлардан бўлди. Бу чорловлар ҳақида ҳозир гапиришнинг мавриди эмас. Чунки таклифларни рад қилиб бўлганман. 

- "Бухоро"дан истеъфога чиқарилишингиз ўшанда қанчалик адолатли бўлганди? Мураббий ўзгарди. Клуб эса қийин вазиятдан чиқиб кета олгани йўқ...

- Бу менинг қарорим. Асосий муаммо соғлиғимда бўлди, дея оламан. Босим юқори эди. 

- Клубнинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Олдинда яна 6та ўйин қолди. Барчаси жамоанинг ўз қўлида. "Бухоро"да Суперлигада қолиш учун имконият бор.  

- Сизнингча, Про лигадан Суперлигага чиққан жамоаларга нима етишмаяпти?

- Ишонч йўқлиги ва жамоавий ўйин етишмаяпти. 

- Бу селекция жараёнларига ҳам боғлиқми?

- Албатта. Бу омил ҳам таъсир қилади. Клубда селекция йил давомида ва тўхтовсиз давом этиши керак. 

- "Динамо" Вадим Абрамов бошчилигида Суперлигага қайтди. Самарқанд жамоасидан Суперлигада нима кутяпсиз? 

- Вадим Абрамовни шахсан билганим учун айтишим мумкинки, "Динамо" сюрприз кўрсата олади. Кейинги мавсумда "Динамо"дан чиройли ва ишончли ўйин кутаман. 

- Суперлигада қайси мураббийнинг ишини юқори баҳолай оласиз? Қайси жамоада мураббий имзоси кўриняпти?

- Бу борада кўплаб мураббийларни санаб ўтишим мумкин. Чунки уларнинг қандай ишлашини биламан. Бу йил эса Бердиев, Левченко, Шацких, Бабаян, Қосимов ва Кападзенинг ишини алоҳида айтишим жоиз.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика