Роналдунинг Португалия терма жамоаси ихтиёрига қачон қайтиши маълум бўлди
06 июн 2024 21:52
Янгиликлар
Роналдунинг Португалия терма жамоаси ихтиёрига қачон қайтиши маълум бўлди
Криштиану Роналду Финляндияга қарши ўртоқлик учрашувини (4:2) ўтказиб юборди — Португалия терма жамоаси форварди дам олиш учун қўшимча вақт олди.
Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес Роналду қачон жамоага келишини айтди.
“Рубен Невеш ва Криштиану Роналду 7 июнь куни терма жамоа ихтиёрига келишади. Улар Хорватияга қарши ўйинни ўтказиб юбориб, Ирландияга қарши баҳсда маййдонга тушишади”, — деди Мартинес журналистларга.
Португалия терма жамоаси 8 июнь куни Хорватияга қарши, 11 июнь куни эса Ирландияга қарши баҳс олиб боради. Португаллар Евро-2024 доирасидаги илк ўйинни 18 июнь куни Чехияга қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар